Бухгалтрияда ишлаш

Ассалому алайкум! Мен бир корхона бухгалтери бўлиб ишлайман. Корхона эгаларининг турли давлатларда корхоналари бор. Корхона эгаси биздан бошқа давлатдаги корхонасидан фоиз хисобига қарз олишни буюрди. Таббийки, фоиз ва қарз хисобини юритиш ва тўлаш бухгалтер зиммасида. Ушбу холатда менинг бу корхонада ишлашим халолми? 2. Кредит олиб ишлаётган фирмада ишлаш халолми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бевосита фоизли қарз олиш амалиётида иштирок этишингиз жоиз эмас. 2). Кредит олиб ишлаяпган фирманинг асосий фаолияти шариатга зид бўлмаса, ишлаш жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 00:11 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar