Гўшти ейиладиган ҳайвоннинг ёши

Ассалому алайкум! Гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларни истеъмоли унинг яъни хайвоннинг ёшига қараладими? Мисол учун янги туғилган қўзичоқни сўйиб ейиш жоиз бўладими? Бу саволни беришимдан мақсад, маълумингизки қурбонлик қилинадиган жонлиқ сўйишда шартлар мавжуд яъни 6 ойдан ошган қўй сигирни ҳам маълум ёшдагиси.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шунчаки сўйиб ейишда ёшининг аҳамияти йўқ. Шариатга мувофиқ сўйилса бўлди. Ҳайвоннинг ёши фақат қурбонлик қилишда эътиборга олинади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 00:33 | Савол-жавоблар | 164 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar