Таҳорат қилиш ҳақида

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқимоқчиман лекин ҳар дойим ҳам таҳорат қила олмайман ўрнимдан ҳам тура олмайман ўтириб намоз ўқисам бўладими. Ўтириб ўқий олгунимча ўқисам бўладими 16 ёшдаман ота онам таҳорат қилдиришга қийналишади онам ишга кетади отам тонгда кетиб кечга келади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишга кетишларидан олдин ёнингизга идишда сув ва тоғора олиб келиб олсангиз, ўзингиз таҳорат қилиб олсангиз бўлади. Ҳеч бўлмаса таҳоратни фарзларини бўлса ҳам қилсангиз бўлди. Намозни эса ўзингизга қандай қулай бўлса, шундай ўтириб ўқишингиз мумкин. Рукуъ ва саждани ишора билан ҳам қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:00 | Савол-жавоблар | 168 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar