Маҳсулотга маҳсулот қайтариш

Ассалому алайкум! Ғўзапоя қолмаганди шунинг учун қўшнимиздан олаётгандик. Ўзимизга сотиб олганда сизларга ҳам сотиб олиб берамиз деб келишилди. Бу келишув жоизми? Ёки шунча олганларни ва кейинчалик оладиган ғозапояни нархини айтинг пулини тўлаймиз деб келишсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хоҳласангиз сотиб олиб ишлатинг. Қарзга олсангиз кечиктирмасдан шароит бўлганида қарзингизни узинг. Айни ўшандай бўлиши шарт эмас. Катта ёки кичкина бўлса ҳам беришда рози қилсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 06:11 | Савол-жавоблар | 130 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar