Халол харом
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 5 маҳал намоз ўқишни бошлаганман. Савол шундан иборат Менинг момам қўшночлар момаларим деб гапирадилар баъзи ишларда товуқ эчки шунақа нарсалар олиб келади базида одамлар Бу ишлар гуноҳ ва ширк эканини билдим яқинда. Момамга унақа қилманҳ гуноҳ деб айта олмайман айтсам ҳам туғри тушунмайдилар ва ишонмайдилар деб уйлайман.Шу олиб келган нарсаларини яъни ун, ёғ товуқ гўшт нарсаларини ишлатила деб берадилар ишлатишга мажбур бўламиз ишлатмай ташлаб юборсак увол ,ишлатмайман деб айта олмайман мен ишлатмайман тақдирда ҳам барибир рўзғорга ишлатилади аямга берадилар .Доим ҳам бўлмайди базида.шу нарсалари овқат ва нонга қўшилади .Бу нарсалардан ейиш гуноҳми?. Мен юқ бу нарсалар ҳаром дея олмайман жўратим етмайди, десам ҳам момам мендан жуда ҳафа бўладилар ва орамизга. Совуқчилик тушади деб уйлайман.Қандай юл тутай оиламдан бундай ҳаром нарсалар ва гуноҳ ишлар бўлишини ҳоҳламасдим. Ўзим билиб билмай бу ишларга шерик бўлиб қолмаябманми. 2)савол Момам шунақа ишлар қилгандан кейин яъни мома Чироқ момаларга товуқ ва яна шунга ўҳшаш нарсалардан кейин бўлса керак устимга кир дейдилар ва сув сепадилар енгиллик сенга зиёни тегмайди деб менга албатта бу ишлар ёқмайди .Гуноҳ эканлигини ҳам биламан момамни кўнгли учун индамайман бунда гуноҳкорманми? Биз тарафда бунақа ширк ва бидъат амаллар жуда кўп оллоҳ тўғри юл кўрсатиб буларни гуноҳ эканлигини билдим. Қандай қилиб узоқда бўлсам бўлади бу ишлардан .Атрофимда бунақа ишлар кўп.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз у нарсалардан истемол қилманг. Агар чиройли йўл билан тушунтира олиш қўлингиздан келса, тушунтиринг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз у нарсалардан истемол қилманг. Агар чиройли йўл билан тушунтира олиш қўлингиздан келса, тушунтиринг. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда