Ота онадан берухсат нарса бериш

Ассалому алайкум! Мени ота-онам бошқаларга ёрдам беришимга, нарса беришимга қаршилик қилишяпти. Қўшнилар бирор буюм сўраб чиқишса берма дейишяпти. Баъзида улар мендан шахсий кийимларимни ҳам сўрашади. Бундай пайтда онам бериб туришга рухсат бермайдила. Гигеенага тўғри келмас экан. Мен уларга нима деб жавоб берай киймим йўқ дейми ёки онам рухсат бермайдилар дейми. Ота онам буни устидан кўп норози бўлишяпти. Нима қилишни билмай қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кийим бериш туриш каби ёрдамлар ота-онани ранжитиш ва норози қилишга асос бўлмайди. Шунинг учун бу ҳолатда уларга узр айтишингиз мумкин. Узрнинг сабабини баён қилишингиз ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 08:54 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar