Такбирдан аввал ният қилиш

Ассалому алайкум! Шайх ҳазратларини Кифоя китобларида такбири таҳримадан аввал ният қилиш керак дейилган экан. Мен эса шу пайтгача фарз намозларига такбири таҳримадан кейин ният қилардим, ваҳоланки Жума намозида ҳам имом такбирдан кейин сафларни текислаш ҳақида огоҳлантириш айтади. Айтингчи менинг бундай қилишим жоизми? Қайси бири афзал: такбирдан аввалги ниятми ёки кейинги?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя”даги такбири таҳримадан мурод, намознинг бошидаги қўлни қулоқ баробарига кўтариб айтиладиган такбир назарда тутилган. Ният ўшани айтишдан олдин бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 12:10 | Савол-жавоблар | 176 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar