Овоз бериш

Ассалому алайкум! Дейлик мен бир корхонада ишласам ўша корхонага янги бошлиқ тайинлаш ишчилар ўртасида овоз бериш йўли билан аниқланса лекин мен билиб турсамки бошлиқликка номизодларнининг хаммаси ўғри ёлғончи муттахамлар бўлса мен агар ўшаларнинг биронтасига овоз берсам у ертага завод ишчиларига хиёнат қилса завод мулкини ўғирлаб заводни хонавайрон қилса мен ўша ўғри завод бошлиғини ўғрилигини билиб туриб овоз берганим учун қиёмат куни бутун оламлар Рабби Аллоҳга жавоб бераманми? Золимга, ўғрига ёрдам берган хисобланмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон даражасида яхшироқ деб билганингизга овоз беришга ҳаракат қилинг. Шунда уларнинг қилган ишларига ёрдам берган бўлмайсиз. Имкон даражасида яхши бўилшига ҳаракат қилган бўласиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:27 | Савол-жавоблар | 130 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar