Эҳсон қилсам бўладими

Ассалому алайкум! Мен талабаман ва дарсдан ташқари тўйхонада ишлайман. Топганим ўқишимга еб ичишимга ва квартирамга етади базан етмай уйдан пул чақиртираман. Ота онам жўнатган пулдан ота-онамни номидан эҳсон қилсам бўладими? Ўзим топган пулдан ҳам эҳсон қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўйхонадан топганингиз ҳалол бўлса эҳсон қилсангиз бўлади. Ота-онангиз сизга мулк қилиб берса қандай ишлатиш ўз ихтиёрингизда. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:43 | Савол-жавоблар | 149 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar