Ит юнгидан пайпоқ
Ассалому алайкум! Ит юнгидан килинган пайпок билан намоз укиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гўшти ейиладиганни ҳам, ейилмайдиганни ҳам овланаверади. Гўшти ейилмайдиганнинг териси, жуни ва патидан фойдаланилади.وَمَا طَهَرَ جِلْدُهُ بِالدِّبَاغِ طَهَرَ بِالذَّكَاةِ، وَكَذَا لَحْمُهُ وَإِنْ لَمْ يُؤْكَلْ، وَمَا لَا فَلَا وَشَعْرُ الْمَيْتَةِ وَسِنُّهَا وَعَصَبُهَا طَاهِرٌ وَكَذَا الْإِنْسَانُТериси ошлаш билан пок бўладиган нарса уни (шаръий) сўйиш ила ҳам пок бўлади. Шунингдек, гўшти ҳам, гарчи ейилмаса ҳам. Бўлмайдигани бўлмайди. Ўлимтикнинг жуни, тиши ва пайи покдир. Шунингдек, инсон ҳам.
Бу бобдаги «пок» сўзи «ифлос» – «нажас» сўзининг зиддидир. У ҳеч қачон ҳалол маъносини билдирмайди. Бир нарса пок бўлиши ва айни пайтда ҳаром бўлиши мумкин. Мисол учун, ҳаром ўлган қўйнинг териси ҳаром, аммо уни ошласа, пок бўлади. Унинг устида намоз ўқиса бўлаверади. Ўзи ҳаром бўлса ҳам, териси ошлаш ила пок бўладиган ҳайвоннинг ўзи ҳам пок бўлади. Ўша ҳайвоннинг гўшти ҳаромлиги учун ейилмаса ҳам, териси шилиб олингани учун пок бўлади. Яъни ўша гўшт бирор жойга тегса, уни нажас қилиб қўймайди. Ўша ерни ювиш ҳам лозим бўлмайди. «Бўлмайдигани бўлмайди», дейилгани териси ошлаш ила пок бўлмайдиган ҳайвонни шаръий йўл билан сўйилса ҳам, на ўзи ва на гўшти пок бўлмайди. Унинг ҳалол бўлмаслиги турган гап, аммо пок ҳам бўлмайди. Бунга ёрқин мисол чўчқадир. Бутун бошли борлиғи билан нажас бўлгани учун ҳам унинг ҳеч бир аъзоси ҳеч қайси амал билан пок бўлмайди. Бинобарин, чўчқанинг қаерига бўлса-да, теккан кийим ёки баданни камида уч марта ювиб поклаш зарур. Айни чоғда чўчқанинг ҳеч бир нарсасидан буюм сифатида ҳам фойдаланиб бўлмайди. Қуйидаги жумлада ҳаром ўлиб қолган ҳайвоннинг баъзи аъзоларининг ҳукми баён қилинади. Ўлимтикнинг жуни, тиши ва пайи покдир. Уламоларимиз мазкур уч нарсага ўлимтикнинг пати, туёғи, шохи каби нарсаларини ҳам қўшганлар.أَخْرَجَ الدَّارَقُطْنِيُّ عَنْ عَبْدِ الْجَبَّارِ بْنِ مُسْلِمٍ مِنْ حَدِيثِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ إِنَّمَا حَرَّمَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم مِنَ الْمَيْتَةِ لَحْمَهَا، أَمَّا الْجِلْدُ وَالصُّوفُ وَالشَّعْرُ فَلَا بَأْسَ بِهِДора Қутний Ибн Аббоснинг ҳадисидан Абдулжаббор ибн Муслим орқали ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимтикдан фақат унинг гўштини ҳаром қилганлар. Аммо териси, жуни, тукининг ҳечқиси йўқ». ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 20:48 | Савол-жавоблар | 131 | Ҳалол ва ҳаром