Исломдан ташқаридагиларни охирати
Ассалому алайкум! Саволим сал ғалатироқ бўлиши мумкин, агар нотўғри бўлса олдиндан узур сўрайман, лекин шу берадиган саволим мани жуда ўйлантираверади. Ислом динидан ташқарида бўлган давлатлардаги одамларни охирати қандай бўлади? Ҳеч бири Аллоҳга ибодат қилмаса, лекин уларни ичидаям яҳши инсонлари борку, зино қилмаса, ўғрилик қилмаса ва ҳоказо. Аллоҳ қайтарган ишларни қилмасаю лекин Аллоҳ айтган ибодатларни қилмаса, ваҳоланки умумий олиб қараганда улар яҳши инсон, уларнинг охирати қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гап мусулмон оилада ёки ғайридин оиласида туғилишда эмас. Ҳақ етиб борганида уни қабул қилиш ёки қилмасликдадир. Мусулмон оиласида, диндор оилада туғилиб ҳар куни ҳақни эшитиб уни қабул қилмасдан кофир ва мушрик бўлиб ўлиб кетаётганлар қанча. Бутпарастни хонадонида туғилиб катта бўлиб, ҳақни қидириб, топиб мусулмон бўлиб вафот топаётганлар қанча.عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ ، قَالَ : سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ , يَقُولُ : " لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الدِّينُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ ، وَلا يَتْرُكُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بَيْتَ مَدَرٍ وَلا وَبَرٍ إِلا أَدْخَلَهُ اللَّهُ هَذَا الدِّينَ ، بِعِزِّ عَزِيزٍ أَوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ ، عِزٌّ يُعِزُّ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ بِهِ الإِسْلامَ ، أَوْ ذُلٌّ يُذِلُّ بِهِ الْكُفْرَ. رواه أحمدТамим Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Бу дин тун ва кун етиб борган жойнинг ҳаммасига албатта етиб боради. Аллоҳ шаҳар, қишлоқдаги ва чўлдаги уйларни бирортасини ҳам қолдирмай уларга бу динни киргазади. Азизни азиз бўлиши билан ва хорни хор бўиши билан(динга кирган киши) бир азизликдир. Аллоҳ у билан Исломни азиз қилади. (қабул қилмаган киши) Бир хорликдир, Аллоҳ у билан куфрни хор қилади” деяётганларини эшитдим".
Аҳмад ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ваъдаларига биноан ҳозирги кунда ҳар бир хонадонга огоҳлантирувчи кириб келиб бўлган. Хонадон аҳлига огоҳлантирувчига эътибор бериш ёки бермаслик қолган холос. Илм олишга имкони бўла туриб, имл олмаган ва унга амал қилмаган киши билиб туриб амал қилмаган киши, билан баробардир. Қиёматда “мен билмаганман” деган гапи ўтмайди. Ҳозирги кунда эса дин кириб бормаган жой, хонадон ва у ҳақида эшитмаган инсон қолмади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 20:48 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар