Вада ҳақида , жамоат намози

Ассалому алайкум! Бир кун ҳовлимизга мушук кирди ва жудаҳам очга қийналганга ўхшаб кўринди менинг озгина раҳмим келди ва барг, тарвуз пўчоғи бериб кўрган эдим емади , кейин яхши ҳолатдаги нон бермоқчи бўлдим акам қарши бўлиб агар мушук емаса нима қиласан деди мен эса ўзим ейман дедим лекин вада бераман демадим, сал жаҳл устида айтган эдим. Мушук нонга тегди лекин емади ва қолган нонни қуёнларга бериб юбордим , шу ҳолатда мен вадамга хилоф қилган бўламанми ? 2. Саволим аср намозига жамоатга кеч қолган эдим масжидга кириб ният қилиб такбир айтиб намозга қўшилдим, у пайт имом саждага борган эди , кейин билсам 4 ракат экан улгурмабман. Салом бериб намознж тугатдим ва намозни бошқатдан ният қилиб ўқиб олдим, тўғри қилганманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қуёнларга бериб тўғри қилибсиз.2). Ҳамма салом бергандан кейин туриб, намозни давом эттириб тўлиқ тўрт ракъат қилиб ўқишингиз керак эди. Бунақа ҳолатларда савол бўлиб қолса ўша заҳоти имомдан сўрасангиз жавобини ўша заҳоти оласиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:53 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar