Рибоми ёки йўқ

Ассалому алайкум! Бирор жойга инвиститсия киритсам ва ўша инвиститсия қабул қиладиган одам масалан: 1000$ни 24 соатда 2500$ қилиб қайтишини айтса шу рибо бўладими? 2. Агар шу иш рибо бўлса, мен савдони бошқачароқ яни топган фойдасидан 10% беришини айтсам ва у хам рози бўлса буни хукми қандай бўлади? Жоизми шундай савдо?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Рибо бўлади.2). Шаръий тарафдан жоиз бўлган тижоратнинг фойдасини бир қисмини фоизга нисабатан келишиб олиш жоиз, масалан: фойдадан 40% пул тиккан одамга 60% иш қилган одамга. Аммо сумма миқдори билан белгилаш жоиз эмас, масалан: Ҳар ой олинган фодадан 100.000 сўм, деб келишиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:53 | Савол-жавоблар | 135 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar