Мени қилятган иш хатоми

Ассалому алайкум! Мен рассияда биргадир бўлиб ишлайман. Мен билан бирга 11та бола ишлайди. Олётган пулни ўртага бўламан, олдинлари ишига қараб берардим. Бир илимли киши бу ишинггиз нотўғри деди. Шундан кейин пулни ўртадан бўлдим. Саволим шуки яхши ишлайдиган болалар норози бўляпди. Бири иш билмайди, бир хили билсаям гарангсиб юради. Бундай холатда нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммани ишига қараб беришингиз керак. Акс ҳолда бировнинг ҳаққи бошқасига ўтиб кетиш хавфи бор. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 22:59 | Савол-жавоблар | 174 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar