Ота онамга бундай холатда ёлғон гапиришим

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда пойтахтда ота онамдан узоқда ўқийман. Ва мен кўпроқ рўза тутмоқчиман. Аммо бунга ота-онам кўпинча қаршилик қилишар эди. Бир жавобда яширин тутилса бўлади дейилган экан. Лекин ота-онам ҳар куни тушликка нима единг деб сўрашганида уларга ёлғон айтсам бўладими? Ёки шу вазиятда нима қилишимни маслаҳат берасиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гапирманг. Ота-онангизга чиройли қилиб тушунтиринг. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 00:13 | Савол-жавоблар | 140 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar