Простата

Ассалому алайкум! Менда простата бези шамоллаши борлиги сабабли таҳминан 10 дақиқадан 30 дақиқагача сийдик томиб туради, қоғоз қўйиб юраман шу вақт давомида. Сийдик дирҳам миқдоридан кўпроқ жойга тарқалиб кетади бир икки маротаба ювиб кўрдим вазият жиддийлашди. Тунда маний чиққан вақт кийимимни нам қилади ва бу намлик табиийки сийдик теккан жойларга ҳам тегади шу вақтда кийимимдан фақатгина қуриган манийни уқалаб ташласам кийимим намоз учун пок бўладими ёки ювиб ташлашлигим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ювиб ташлашингиз лозим. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 01:53 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar