Аксия - 100% Даромад Ёки Текин Хизмат

Ассалому алайкум! Ҳозирда реклама қиладиган фреэлансер бўлиб ишламоқдаман. Вэбсайтга кирадиган мижозларга "Рекламадан Даромадингиз 100% ошади ёки менга ўша ой ҳақ тўламайсиз" деган аксця жорий қилишим мумкинми? Бу ишим жоизми ва ҳеч қанақа сутхўрликка алоқаси йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Киши бирор бир шариатда тақиқланмаган ҳизматни маълум ҳақ эвазига бажаришни ва агар кутилаётган натижа ҳосил бўлмаса иш ҳақидан воз кечишини таклиф қилиши  жоиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 02:25 | Савол-жавоблар | 164 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar