Қулоқ

Ассалому алайкум! Мени бир қулоғим касал, сабаби ёшлигимда шомоллаб пардаси йиртилган. Шу сабабдан ҳозиргача шамоллаб қолсам(ямон ҳидли) йиринг оқади. Шу бўйича саволларим бор эди 1. Қулоқ ичидаги йирингни бармоқ етканича тозалайман етмаган жойини тозаламасам тахораттим дурст бўладими? Лекин ҳиди чиқиб туради. 2. Тахоратдан сўнг оқмаслиги учин пахта қўйсам кейин пахтани олсам тахорат бузиладими? 3. Йиринг оқишидан аввал ҳиди чиқади (бармоқни тиқиб кўрсам йиринг бўлмайди), шу пайтда йиринг оқмаса ҳам ҳиди чиқиса тахорат бузилган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Дуруст бўлади.2). Агар пахта қўймаганингизда у ташқарига оқиб чиқадиган даражада бўлса, таҳоратингиз бузулади.3). Йўқ. Оқмаса таҳорат бузулмайди.  Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Агар шартларига тушсангиз сиз соҳиби узр бўласиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 03:51 | Савол-жавоблар | 160 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar