Христиан аёл моли ва намоз

Ассалому алайкум! Хозиргина ён қўшнимиз христиан аёл менга 100 рубл пул бериб шуни масжидга бериб қўйсин дебти, кеча яқинда дадаси оламдан ўтканди ўзи христианка бўлишига қарамай бизни 5 вақт намоз ўқишимизни билади, устозлар мен қандай йўл тутай, масжидга берейми ё брор ночорга эхсон қилайми ё ўзига қайтариб берайми? 2) Бир киши менга масжидда шу нарсани ўргатди мен фарз намозини ўқиб олиб кегин бир чекада утириб тасбех салавот ёки Қуръон ўқиб ўтирисаму бир жамоат келиб фарз намозини бошлашса мен тасбех айтиб ўтирган холатимда шу жамоат билан имомга ихтидо қилдим деб тасбехимни айтиб ўтирсам улар билан жамоатда турган хисобида бўламанми? 3) Яқинда холам грипп бўлганди тахоратда бошига масх тортганда нам қўлида янади бурни битиб грипи кўчаётганини айтди мендан сўраганди қандай қилсам бўлади деб мен аёлларди қандай тахорат олишини билмаганимдан брон нима диёлмадим, устозлар аёллар тахоратда бармоқларини сочини ичига киритиб масх тортадими ёки сочни устидан юргазиб қўйса бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Айтганини қилинг.2). Ундай гап йўқ.3). Устидан юргизиб қўйса кифоя. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 148 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar