Emirates авиакомпаниясида ишлаш
Ассалому алайкум! Дубайдаги Emirates авиакомпаниясига экипаж азоси сифатида ишга кирмоқчи эдим, лекин у ерда парвоз вақтида вино ёки шунга ўхшаган спиртлик ичимлик тарқатилиши мумкин(ҳозирча аниқ билмайман). Агар мабодо шунга ўхшаш нарсалар аралашга жой бўлса у ерда ишлашим ножоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳаром нарсаларга мутлақо аралашмасдан ишлашингиз жоиз. Аммо ичувчиларга олиб келиб ёки мақтаб далолат қилсангиз қуйидаги ҳадисни остига кирасиз: عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةً: عَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:45 | Савол-жавоблар | 176 | Ҳалол ва ҳаром