Уста ҳақи

Ассалому алайкум! Мен автомобил устасига мошинамни олиб борувдим. У текшириб малум бир эҳтиёт қисмини алмаштириш керак деди. Мен олиб келиб бердим ва у алмаштирди. Иш ҳақини сўраганини бердим. Миниб кўрсам тузалмабти ва ўша уста бошқа бир устада компютерга солишимни айтди. Компютерда бошқа қисми алмаштириш кераклигини кўрсатди. Устага эски эхтиёт қисмини қайта жойига алмаштиришини сўрадим, қилиб берди. Лекин сотувчи товарини қайтариб олмади ва уста ҳам берган хизмат ҳақимни қайтариб бермади. Натижада кўп ҳаражат қилдим лекин мошинамда ўзгариш бўлмади. Барча кетган ҳаражатларимни устадан қоплаб беришини сўрашга ҳаққим борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уста билан қандай келишув қилганингиз бизга номаълум бўлгани туфайли бу масалага муносабат билдира олмаймиз. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 13:51 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar