Такбири таҳрима

Ассалому алайкум! Агар бирон кишининг қўли, ёки иккита қўли синса, шунда у такбири таҳримани қай тарзда бажаради? Агар битта қўли синиб (ёки жароҳат) туфайли битта қўлини кўтара олмаса, қўли қай даражада кўтарилса, шу даражада кўтариб, такбирни айтиб намоз ўқиса дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуруст бўлади. Қўл кўтариш суннат амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:53 | Савол-жавоблар | 155 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar