Автомобилларни қўйиш жойини белгилаб олиш

Ассалому алайкум! Кўп қаватли уйлар олдидаги болалар майдончасининг бир қисми шу домдагилар томонидан текислаб машина тураргохи қилинган. Аммо бу ерга кўпинча бегоналар (мехмонлар ва хк) машиналарини қўйиши оқибатида шу домда яшовчилар ўз машиналарини қўйишга қийналиб (баъзида жой тополмай) қолишади. Шу сабабли бир нечта хонадон келишиб муаййан худудни махсус трос билан ўраб олишлари мумкинми? Умумни мулкини ўзлаштирган бўлиб қолишмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ер эгаларининг рухсати билан бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar