Қарздор одамга мумкин бўлмаган ишлар

Ассалому алайкум! Бир одамдан қарзи бор одам, ота-онасини умра сафарига юбориши мумкинми? Қарздор инсонни ўзи хам қарзи бўла туриб умра сафарига борса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онаси ўзларининг пулларига бораётган бўлишса жоиз. Агар ўша қарздор жўнатмоқчи бўлса жоиз эмас. Аввал қарзини тўлаши ёки ҳақдорлардан рухсат сўраши, розилигини олиши керак. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:03 | Савол-жавоблар | 170 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar