Рўза тута олмиман

Ассалому алайкум! Менда эпилепсия касаллиги бор. Лекин юриш туришим яхши, оилам бор. Аллоҳга беадад шукр дориларимни вақтида ичиб юрсам, хеч қандай аломатлари бўлмайди. Бу касаллик 6-7 йилдан бери давом этади ва қачон бутунлай тузалишим фақат ёлғиз Аллоҳ билади. Доимий эрталаб ва кечки 9 да дори ичиб юришим керак. Докторим хам рухсат бермадилар тутишимга. Саволим рўзани қандай қилиб тутишим мумкин ёки фидя беришим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар дориларингизни ифторлик ва саҳарликда ичиб рўза тутишга қодир бўлсангиз, шундай қилинг. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 16:59 | Савол-жавоблар | 154 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar