Чет элда ўқиш

Ассалому алайкум! Устозлар! Ман чет элда Ахборот-технологиялари сохасида ўқиш ниятидаман ўзимизда бу соха чет элга қараганда анчагина ортда. Шунинг учун хозир бўлажак университет қидириш пайидаман. 1. Ғайридин, мусулмон бўлмаганлар юртига бориб таҳсил олсам бўладими? 2. Табиийки атрофдаги кишиларни одамга таъсири бор сафардан олдим нима маслаҳатлар бера оласиз? 3. Айниқса зинодан сақланиш бўйича бу уларда урфга кирган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади.2-3). Сиз дину диёнати мустаҳкам ҳамроҳ топинг. Унинг тақвоси ҳам илми ҳам сиздан юқори бўлсин. Токи сизни тўғри йўлдан оғишингизга йўл қўймасин. Зинодан сақланиш учун никоҳланиш лозим. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 17:02 | Савол-жавоблар | 153 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar