Ипотека кредити
Ассалому алайкум! Уй учун Ипотека кредитини олсам, кредит шартномасида ўз муддатида пулни тўламасдан кечиктирсам, фоиз тўлашим хақида кредит шарти қилиб кўрсатилади. Агарда мен шу шартга кўниб шартномага қўл қўйсам, лекин кредитларни кечиктирмасдан вақтида тўлаб турсам бу холат рибога кирадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кредитда тўлов кечиккандаги пеня асосий муммо эмас. Асосий рибо бу банк сизга маблағ бериб, бир муддатдан кейин тўлаганингиз учун устама фоиз олишидадир. Пеня шарти ҳам фосид шарт бўлиб, у билан боғланган бай, шартнома ҳам тўғри бўлмайди. Бу айни рибо ҳисобланади. Сиз ижарага бирор жойда туриб пул тўплаб, кичикроқ бўлса ҳам нақдга сотиб олинг. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 15:44 | Савол-жавоблар | 132 | Молия ва тижорат