Уйдаги домовойлар

Ассалому алайкум! Уйимда худди кимдир юган овозлар базида эшик тақиллайди чиқсам хеч ким бўлмайди бир марта ярим кечаси паталогдеги парда тушиб кетди туриб бир четка олиб қўйдим кундузи қарасам худди кимдир юлиб олгандек. Уйланганман, 1 фарзандимиз бор ўзим номоз ўқийман, уйга кирганимда бисмиллахир рохманир рохийм Ассаламу алайкум ва рахматулиллоху ва баракотух деб кираман. Фотиха, Оятал Курсийни ўқидим фойда бўлмади. Телефонимда Бақара сурасини қўйсам хам фойдаси бўлмади аёлим ва фарзандим қўрқмасин деб бугун бир домла чақирдик у келиб Қуръондан хар хил суралар ўқиди ва уйга кирганда Ассаламу алейкум раджол гуюб деб киришимни такидлади ва бунда уйда қандайдир домовой борлигини ва унга салом берсак четка чиқишилигини тақидлади. Динимиз бунга нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу бир марта ўқиш билан бўлмайдида. Бақара сурасини кўп-кўп ўқисангизлар чиқиб кетади. Домла айтган саломнинг ўрнига “Ассалааму алайна ва аълаа иъбаадиллаҳисссолиҳийн” деб салом беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:06 | Савол-жавоблар | 187 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar