Жазо муддатини ўтаб келиб никоҳ ўқитиш шартми

Ассалому алайкум! Узоқ муддатли жазони ўтаб чиқиб қонуний аёлим билан яна никоҳдан ўтиш жоизми ёки шарт эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўртада талоқ тушган бўлса шарт. Талоқ тушмаган бўлса шарт эмас. Узоқ яшамасликнинг ўзи билан талоқ тушиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:39 | Савол-жавоблар | 182 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar