Ғуслда сочига масҳ тортган аёлнинг намозлари
Ассалому алайкум! Оила қурганимга 3 ой бўлди, Жунуб холатидан кейин аҳлим ғусул қилганда сочларини ювмасдан масҳ тортиб қўяркан. Шу ўртада ўқилган номозлар ва аҳлим қилган хатми Қуръонлар нима бўлади? 2) 2 та синглим бор қалбида ҳижобга киришга хоҳиш бор, мен киринглар дедим лекин ота онамиз томонидан қаршилик ката. Мен ота онамга қиёматда жавоби оғир, мен ҳам жавоб бераман, шунинг учун ҳижобда юрсин дедим. Ота-онам эса ҳамма жавобгарликни бизлар оламиз, сенга алоқси йўқ деди. Шу холатда хам мен қиёматда, сингиларимнинг ҳижобсиз юрганига жавоб бераманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри бўлади. Қайтадан ўқиш керак бўлади. 2). Балоғатга етганларидан кейин ҳар хил махсус кийимларга боғланиб туриб олмасдан нима билан бўлса ҳам авратларини ёпса бўлди. Кийимда икки шарт бўлади. Бири ичи кўринадиган даражада шаффоф бўлмаслиги иккинчиси аъзоларни бўртиб кўринадиган даражада тор бўлмаслиги. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 16:52 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш