Акушер эркаклар маҳрам бўладими

Ассалому алайкум! Ояти каримада аёлнинг маҳрамлари сифатида аёлга эҳтиёжи бўлмаган эркаклар ҳусусида айтилади яъни фақат қорин тўйдириш учунгина уйга келган эркаклар назарда тутилади. Саволим шуки ҳозирги кун нуқтайи назаридан олиб қараганда эркак акушер гинекологлар ҳам аёлнинг маҳрами ҳисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У ерда “аёлга эҳтиёжи бўлмаган” дегандан жинсий алоқани тушунмайдиган ёш болалар назарда тутилган. Сиз нотўғри тушуниб олибсиз. Сиз айтган кишилар ундай нарсаларни роса тушуниб роса қизиқадиганлар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 159 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar