Ота-она билан тортишиш

Ассалому алайкум! Имоми Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтдиларки "кимки ўзининг ҳақлигини исботлаш учун Ота-онасига далил келтирса оқ бўлибди ёки оқ бўлаётган бўлади" деган гапларни айтдилар. Мен шариатга номуофиқ ишларга буюришганда масалан иш пайтида намозингни ёки рўзангни кечиктириб тур дейишганда ёки шариатда қатъий қайтарилга ишларни қилмаслик кераклигини айтсам шунча инсонлар билганича қиляптику қабилидаги гапларни айтишади ёки динда ҳамма нарсани қилолмайсан дейишади ва динда чуқурлашиш диндан чиқиш деган гапни ҳам ушлаб олишган мен шариатнинг барча аҳкомларини бажаришга ҳаракат қиламан лекин шундай ҳодисалар туфайли уларга базида далил келтираман ва базида уларни айтганини қилмаганимдан хафа бўлишади мен нма қилай, оқ бўлиб қолиш эҳтимолим борми? шундай тортишувлардан кегин қалбим қорайиб қолаётганга ўхшаяпти намозимга ҳам таъсир қиляпти нма қилай маслаҳат беринглар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз жаҳл қилмай индамай бажараверишингиз керак. Тортишманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:06 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar