8 дақиқа ўтиб оғиз ёпиш

Ассалому алайкум! Мен 3-4 йилдан буён кетма-кет фарзандли бўлганим учун рўза фарзини адо этолмадим. Бу йил рўза келишидан аввал иншоАллоҳ бу йил рўза амалини тўлиқ бажараман деб ният қилдим. Ва яна беихтиёр ҳаёлимдан шу бахона озиб олишга ҳам ҳаракат қиламан деган фикр ҳам ўтди ҳаёлимдан. Энди қўрқиб турибман бу тутган рўзамни қабул бўлишига таъсир этмасмикин? 2. Бир куни ухлаб қолиб доимгидан кечроқ турганим боис тақвимда кўрсатилган вақтдан 8 дақиқа ўтиб оғиз ёпдим. Бундай ҳолда тутган рўзам жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таъсир қилмайди. 
2). Агар 8 дақиқа ўтганидан кейин нарса еб-ичган бўлсангиз қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:19 | Савол-жавоблар | 147 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar