Оилада жамоат намози

Ассалому алайкум! Ҳозирда коронавирус туфайли, оиламизда барча намозларни жамоат бўлиб ўқияпмиз. Бунда дадамлар имомлик қилишяпти мен ойим ва бир вояга етмаган укам ҳам бор. Шундай ўқиш тартиби оддий жамоат намозларини тартибидан қандай фарқ қилади? Бизни(мен, ойим ва вояга етмаган укамни) имомдан кейин туриш тартибимиз қандай бўлиши керак? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имомдан тўла бир саф орқада ўғил боллар, улардан тўла бир саф орқада аёллар туришади. Аёллар сажда қилганларида олдидаги ўғилларни товонига тегиб кетмайдиган даражада орқада туриши керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:31 | Савол-жавоблар | 173 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar