Эри бор аёлни яхши кўриб қолиш

Ассалому алайкум! Мени бир танишим бор. У бир жувон билан гаплашиб юради. Бир бирини жуда яхши кўради. Лекин у аёл эри билан яшайди, эрида кўнгли йўқ. У аёл ўртоғим учун хамма нарсага тайёр экан. Ўртоғим у аёлни никохига олмоқчи. Улар қандай йўл тутишлари керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким бировнинг хотинини эридан айнитса биздан эмас” деганлар. Тезда тавба қилиб бу ишларини йиғиштирсин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:55 | Савол-жавоблар | 141 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar