Қазо намозлари қандай ўқилади

Ассалому алайкум! Мен 10 йиллик қазо намозларимни ўқишни бошладим Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ Ўзи мадад берсин. Қазо намозларимни айнан қайсилигини айтишим шарт эмасми? Яъни хар куни 5 махал намоз ўқиётканимда хар маҳалги намозга 4 ракат қўшимча қилиб 4 ракатлик қолдирган қазо намозим деб қўшиб ўқисам бўладими? Адашмаслик мақсадида. Ёки Бомдодни қазосини алоҳида пешин, аср, шом ва хуфтон витрникини алоҳидадан неча ракатлигини тўғри айтишим лозимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Неча ракъатлиги шарт эмас энг охирги қолдирган бамдод, энг охирги қолдирган пешин, энг охирги қолдирган аср намозини ўқишга ният қилдим десангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:27 | Савол-жавоблар | 164 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar