5 марта талоқсан, манга ҳаромсан дейиш
Ассалому алайкум! Хўжайиним сизи канализи кузатадила. 5 вохт ибодатдала, Ин Шаа Аллах, лекин охирги пайт жуда дарғазаб жиззаки бўлиб қоганла. Оилавий муаммоларимиз ишлари туфайли азгина нарсагаям бақириб бошлари қизиб қўлларини уриб овозлари боғилиб қогунча бақирадигон ахволга тушиб қовоттила. Битта қизимиз бор. Ўзими холамлани ўғиллари уйланганлиги туфайли кеча тўйга бордик. Ула бормадила, боришимизга хохламадила, лекин қизим билан ман бордик. Шуничун жуда жахилда юрудила, бугун эрталаб шу туфайли жанжаллашдик. Уйдан чиққанларида телефонда яна тортишдик. Яна ғазабланиб бақириб урушиб мошиналарига қўллари билан уриб яна бошлари қизиб кетадигон ахволда уруштила мани. Кейин оиламизга талуқли ўринсиз бир гап гапирворганим учун бақириб 5 марта талоқсан, манга харомсан деб жахлда айтдилар. Кейин ўзларига кеганларидан кейин талоқ хақидаги виде юбордилар. Ман ғазабланиб ўзими билми қолдим яна бошим қизиб гапирган гапларими назорат қилиб бомийдигон даражада жахилд эдим, эслаб афсусланиб кеттим деб айтдилар. Бизани никохимиз нима бўлган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Беш талоқ тушган. Мақсадингизга етибсиз. Сизларни бирга яшашизларга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Беш талоқ тушган. Мақсадингизга етибсиз. Сизларни бирга яшашизларга йўл йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш