Билмасдан қибладан бошқа тарафга қараб намоз ўқиш
Ассалому алайкум! Биз чет элда ишлаймиз, Аллоҳга шукур 5 вақт намозни ўқимоқдамиз. Биз анчадан буён бир намозхон одам кўрсатга тарафга қараб намоз ўқирдик. У ҳам шу тарафга қараб намоз ўқиди, лекин билсак у тараф қибла тараф эмас экан. Буни энди билдик. Биз ўқиган намозларимизни ҳукуми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бу даражада содда бўлмаслиги керак. Ҳозир ҳамманинг қўлида телефон. Унда қиблани аниқлаб берадиган мослама бор. Дини учун бироз ҳаракат ҳам қилиш керакда. Ўша биринчи бошлаганингизда ҳам қиблани аниқлаш имконияти бўлатуриб қарамасдан бир одам гапига кириб намоз ўқиган бўлсангиз қайта ўқиб олганингиз афзал. Чунки аниқ билишни имконияти бўлатуриб ҳаракат қилмаган ҳисобланасизлар. Бор имкониятингиз ўша кишини кўрсатмасигина бўлиб, бошқа билишнинг имкони бўлмаганида эди, нотўғри тарафга қараб ўқисангиз ҳам жоиз бўлар эди. Чунки қиблани билишдаги тоқатингиз етган нарса ўша кишидан сўраб олиш эди. Агар ҳозирги қибла деган тарафдан ўнг ёки чап томонга 45 градусдан ортиқ бурилмаган бўлсангиз намозларингиз дуруст. 45 градусдан ортиқ бўлса дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:58 | Савол-жавоблар | 165 | Намоз