Ташаҳҳуд ва дуодаги хато

Ассалому алайкум! 1). Намозда Ташаҳҳудда "...ассалааму алайна ва алаа ибодиллааҳис-солиҳийн.." ўрнига "..ассалааму алайка ва алаа ибодиллааҳис-солиҳийн.." деб ўқибман. Бу намозни бузмайдими, саждаи саҳв қилиш керакмиди?.. 2). Намоздан сўнг Қуръон ўқиб, дуо қилаётганда "Роббанағфирлана ва ли ихваниналлазина" дуосининг охирини ".. роббана иннака рауфур рохийм" ўрнига ".. роббана иннака антат-таввабур роҳийм" деб айтибман. Бу қанчалик хато? Жавоблар учун катта раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бузилмайди. 2). Зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:16 | Савол-жавоблар | 139 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar