Қайнонам мени тавоф қилинг дейди

Ассалому алайкум! 3 нарсани тавоф қилиш мумкин экан. Каъбани, Қуръонни ва ота онани. Қайнонам мени ҳам тавоф қилинг дейдилар. Бу гаплари билан мен ҳам онангизман демоқчилар. Қайнонани ҳам тавоф қилиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Каъбадан бошқани тавоф қилиш гуноҳ. Қайнона билан келин ўртасида келин ўша қайнонанинг ўғлини хотини эканлигидан бошқа ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:38 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar