Арафа рўзасида

Ассалому алайкум! Арафа куни арафа рўзасини тутгандим. Соат 8ларда билмай бир дона узум донасини еб юбордим. Уни обдон чайнаб ютиб бўлганимдан кейин рўзадор эканим эсимга тушди. Истиғфор айтдим ва узум мазасини кетказиш учун сув билан оғзимни чайиб юбордим. Лекин рўзамни давом эттиравердим. Шу тутган рўзам очилиб кетмадимикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Очилмаган. Агар рўза китобини ўқиган бўлганингизда ўшандан ҳам жавобини билиб олган бўлар эдингиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:47 | Савол-жавоблар | 139 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar