Вафот этган одам номидан эҳсон

Ассалому алайкум! Яқинда укам вафот этди. Уни номидан туманимиз марказида қурилаётган масжид қурилиши учун пул қўшсам бўладими? Савоби укамга тегадими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни пулингиздан қўшишингиз мумкин. Укангиздан қолган мол-мулкка тегманг. Албатта бу доимий савоби оқиб турувчи садақа бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:51 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar