Ароқ теккан кийим билан намоз ўқиш

Ассалому алайкум! Баъзи сабабларга кўра оёғим оғрийди. Доктор ароқ билан туз аралаштириб суртишим кераклигини айтди. Энди мен ароқ суртган пайтимда тахоратим бузиладими? 2. Ароқ теккан кийим билан намоз ўқиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳорат бузилмайди, лекин суртган жойиз нажосат бўлиб, намоз ўқишдан олдин ювиб юбориш шарт бўлади. Ароқ ўрнига спирт текизсангиз ювишга ҳам ҳожат бўлмас эди.
2). Кийим ҳам нажосат бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:52 | Савол-жавоблар | 174 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar