Қиз болага ваъда бериб қилмаса хафа бўлса нима қилиш керак?

Ассалому алайкум! Мен билдимки бирор қиз билан (келажакда аёлингиз бўлиши тайин бўлган бўлса ҳам иншаоллоҳ) гаплашиб ҳол аҳвол сўраб юриш ҳам мумкин эмас экан. Бу ҳам зинони бир тури экан. Агар сиз унга доим сан билан бўламан деб ваъда берган бўлсангиз. У билан бошқа гаплашмаслик билан уни кўнглини синдирсангиз (бирор мўмин кўнглини бузиш каба бузишдан ҳам ёмонлигини биламан). Икки гуноҳдан кичигини ташлаш керак бўлса қай бирини танлаш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариат айтганини қилиш кўнгил синдириш ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:30 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar