Ҳайит куни рўза тутиш

Ассалому алайкум! 4-май рўзанинг охирги куни, лекин танишларим 5-май куни рўза тутилиб ҳайит намозидан қайтгандан кейин рўза очилади дейишяпти, лекин тақвимда киритилмаган экан. Бу кун байрам ҳисобланса у куни рўза тутиш тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мустаҳаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазон ҳайитига таомланиб, қурбон ҳайитига таом емасдан чиқар эдилар. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:42 | Савол-жавоблар | 147 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar