Жамоат намозидаги холат хакида

Ассалому алайкум! Пешин ва аср жамоат намозларида қироат махфий қилинишини биламан. Бизнинг масжидда имом қироат қилганда колонкага яқин турган муқтадийларга унинг қироати эшитилса намоз нуқсонли бўлиб қолмайдими? Намоз бузилиши хавфи борми(пешин ва аср намозларида)? Мисол учун, пешин намозида имом “Фотиҳа” сурасини ўқиса ўшани масжиддаги ҳамма эмас, фақатгина масжиднинг икки четида турган 20-30 киши эшитса намозига путур етиши мумкинми? Масжид катта ва колонкалар масжиднинг икки четида жойлашган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:55 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar