Рўза тутиладими?
Ассалому алайкум! Бир дўстим яқинда намозга тушдилар. Яқинда рўза тутишни бошладилар. Дўстим бугун оғиз ёпмади, сабаби кўзларини ёни, яъни чакка тарафи ишиб нарса чиққанлиги учун кичик операция қилдириб кестириб ташашларини айтди. Операция қилмай юрганларида ўтган йили кўзлари деярли ёпилиб қолган бир тарафи, операция қилдирганларидан кейин мазь ё шунга ўхшаш малҳам қўйиб юрилиши табиий. “Йодга ўхшаган нарса суриб юрдим ўтган йил деди. Ўтган йил 10кунда битиб кетганди. Энди 10 кун тутмай юраманми?” деди. Бунинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жарроҳлик билан ҳам, дорилар қўйиш билан ҳам рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:58 | Савол-жавоблар | 155 | Рўза
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Жарроҳлик билан ҳам, дорилар қўйиш билан ҳам рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 21:58 | Савол-жавоблар | 155 | Рўза