Аёллар бассейни

Ассалому алайкум! Аёллар фақат аёллар учун мўлжалланган бассейнларга борса бўладими? Доктор касалликни енгиш учун тафсия қилган...
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! У жойда ўзининг авратини беркитган ҳолатда бўлиши шарт. Буни қилса бўлади, лекин аёлларнинг аёлларга нисбатан аврати киндигидан тиззасининг остигача. Аёллар бири бирига нисбатан шу ҳукмга мувофиқ бўлиши керак. Чунки аёллар аёлларнинг авратига қараш ҳам ножоиз амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:21 | Савол-жавоблар | 160 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar