Оёқ қибла

Ассалому алайкум! Ман Хоразмда яшайман, бизда кўпчилик қибла тарафга ва кун чиқар тарафга оёқ узатиш мумкунмас дейишади, қуёш чиқадиган тарафга оёқ узатиб ухлаш мумкунмас чунки ўликни шунақа ёткизишаркан, саволим кун чиқар тарафга оёқ узатиб ухлаш мумкунми? Бизда бундай ухлаш учун кун чиқар тарафга албатта оёқ узатишга мажбур одам, чунки географик жихатдан жойлашув шунақа, саволдан мақсад буни яқинларим хам билишини хохладим, илмсизлигим сабаб уларга буни тушунтириб беролмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кун чиқар тарафга оёқ узатиб ухлаш мумкин. Сизнинг яқинларингиз ярми офтобда ярми салқинда ухлаш мумкин эмаслигини эшитган бўлишса керак. Очиқ жойда қуёшга қараб бавл қилиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:28 | Савол-жавоблар | 224 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar