Аёлларни жаноза маросимида қатнашиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир хадисда: Кимки жанозага қатнашса бир қийрот савобга эга бўлади деб эшитганман. Маълумки аёллар маййит хонадонида қоладилар улар хам савобга шерик бўладиларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда эркаклар учун ваъда қилинган савоблар аёллар учун ҳам тегишлидир. Бизни аёллар илмдан йироқлашиб қолганлари учун жаноза ўқимайдилар. Аслида эркаклардан парда ортида, хонадон аҳллари ҳам сафга туриб жаноза намозларини ўқишлари жоиз. Албатта ҳайз ва нифосдан покликларини ҳам ҳисобга олиш керак. Шунда улар ҳам бир қийрот савобга эга бўладилар. Дафнга қатнашмаслик керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:35 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar